Путин Руҳонийни Навруз байрами билан табриклади
март 23, 2021 14:36 Asia/Tashkent
Россия Президенти Эрон Ислом Жумҳурияти Президентини Наврўз байрами билан табриклади.
Эрон Press янгиликлар агентлигининг хабар беришича, Россия президенти Владимир Путин Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Ҳасан Руҳонийни Наврўз байрами билан табриклаб, қуйидагиларни қӯшимча қилган: барча соҳаларда конструктив ҳамкорликларнинг ривожланиши икки халқ асосий манфаатларига ҳамда минтақада тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади, деган қатъий ишончдаман.
Россия президенти ушбу хабарда Эрон-Россия муносабатлари дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат анъаналарига асосланганлигини қўшимча қилди.