Афғонистондан ўз ҳарбийларини чиқариш бўйича Американинг янги иддаоси
(last modified Wed, 24 Mar 2021 07:41:56 GMT )
март 24, 2021 12:41 Asia/Tashkent
  •  Афғонистондан ўз ҳарбийларини чиқариш бўйича Американинг янги иддаоси

Америка ташқи ишлар вазири Афғонистондан ҳарбийларни чиқариш масаласи иттифоқчилар билан мувофиқлаштирган ҳолда амалга оширилади,-деб иддао қилди.

Ройтерз ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Америка ташқи ишлар Энтони Блинкен НАТО ташкилотининг қароргоҳида ушбу ташкилотда коалицияларни қайта тиклаш учун Вашингтоннинг мақсадларига ишора этиб, Афғонистонни белгиланган вақтида тарк этиш учун имконият кам,-деб иддао қилди.

Нато бош котиби Янис Столтенберг ҳам сиёсий йўл билан ҳал этиш Афғонистон бўҳронини ҳал этишнинг ягона йўлидир,-деб иддао қилди. 

Нато бош котиби шундай бир вазъиятда иддао қилмоқдаким, Афғонистонда Нато ва америкалик қўшинларнинг ҳузур топиши ушбу мамлакатда гиёҳванд моддаларни контрабанда қилиш, уни ишлаб чиқаришнинг кенгайиши ва нотинчликларнинг кучайиши сабабига айланган. 

Қатарнинг Доха шаҳрида Америка ва Толибон ўртасида имзоланган келишувга асосан агар афғонлараро музокаралари самара берса ваа 2021 йил май ойигача тинчлик имкониятлари яратилгунига қадар хорижий кучлар Афғонистонни бутунлайиг тарк этишлари керак. 

Америка президенти Жо Бойден бу ҳақда қандай қарор қабул қилгани ҳозиргача маълум эмас. 

Афғонистон расмийлари ва халқи бир неча маротабалар Америка раҳбарлигидаги хорижий кучларнинг Афғонистондан чиқиб кетишини талаб этдилар. Америка ва унинг иттифоқчилари 2001 йилда Афғонистонда тинчликни ўрнатиш вак терроризм билан қарши курашиш баҳонаси билан бу мамлакатни бостириб олди. Аммо уша вақтдан бери Афғонистонда наркотик моддаларни ишлаб чиқариш, терроризм ва нотинчликлар кўзга ташланадиган даражада кенгайди. 

Ёрлиқ