БМТ маърузачиси: Саудия Арабистонининг менга нисбатан таҳдиди ҳаддан ташқари нафратланарли эди
(last modified Sun, 28 Mar 2021 07:02:01 GMT )
март 28, 2021 12:02 Asia/Tashkent
  • БМТ маърузачиси: Саудия Арабистонининг менга нисбатан таҳдиди ҳаддан ташқари нафратланарли эди

БМТнинг ғайриқонуний қатллар бӯйича ҳисоботида маърузачи ӯзига нисбатан Саудия Арабистонида ӯлим билан таҳдид қилинганини нафратланарли ҳолат деб атади.

Жамол Қошиқчи ишини кузатган БТМнинг суддан ташқари қотилликлар бўйича махсус маърузачиси Агнеси Каламар "Саудия Арабистонининг  таҳдиди мени ғазаблантирди" деб ёзган. --Бу бир дипломатик маконда  содир бўлди ва мен бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотига хабар берганман.

"Зӯравонликни тўхтатиш керак", деб қўшимча қилди Каламар. Бирлашган Миллатлар Ташкилотида зӯравонларга жой йўқ. 

БМТнинг судсиз қотилликлар бўйича махсус маърузачиси таъкидлашича,  айрим мамлакатлар Ню-Йорк ва Женева зӯравонлик ва безорилик жойи  эмаслигини ва улар ўз пойтахтларида ҳам  бундай қилишга ҳақли эмасликларини  билишлари керак.

Яқинда Guardian газетаси Агнеси Каламарнинг сўзларига кўра, БМТдаги бир ҳамкасби уни яқинда Саудия Арабистонининг юқори лавозимли мулозими Женевада БМТнинг бошқа юқори мартабали амалдорлари билан учрашув пайтида Каламарни ўлдириш билан икки марта таҳдид қилгани ҳақида огоҳлантирган ва у Каламарга ўзини эҳтиёт қилиши кераклигини айтган. 

Каламар 2018 йилда Қошиқчининг ўлдирилиши тўғрисида батафсил ҳисоботни оммавий равишда эълон қилган биринчи одам эди. Ҳисоботда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон  ва Саудиянинг бошқа юқори мартабали амалдорлари қотилликда айбдор эканликлари тўғрисида ишончли далиллар мавжуд,  деган хулосага келинган. У ўз маърузасида бу қотилликни "халқаро жиноят" деб атаган эди.