ЖССТ коронавирус вакцинасининг адолатсиз тақсимланишини яна танқид қилди
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари коронавирус вакцинасининг адолатсиз тақсимланишини яна бир бор қаттиқ танқид қилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адҳанум Габрисос 29-март, душанба куни Женевада коронавирус вакцинасининг адолатсиз тақсимланишини танқид қилиб деди: "Бутунжаҳон инқирозга халқларнинг бирдамлигидан бошланадиган халқаро жавоб керак. Ҳозирда, дунёнинг 10 мамлакати ӯзларини 76 фоиз коронавирус вакцинаси дозаси билан таъминлаган".
Айни ҳолда France 24 янгиликлар тармоғининг хабар беришича, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар коронавирус тарқалишининг учинчи тўлқинига дуч келаётган бир пайтда, Британия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги зиддиятлар айниқса, вакцинани тарқатиш борасида кучайган. 2020 йил декабридан бошлаб Европа Иттифоқи дунёнинг 30 га яқин давлатига 77 миллион дозадаги ваксинани, шундан 21 миллион дозаси Британияга, экспорт қилди.
Айни пайтда Европа Иттифоқи Британияда ишлаб чиқарилган вакцинадан бирон доза ҳам олмаган.