Ашраф Ғани Толибонни афғон тинчлик жараёнини боши берк кӯчага олиб киргани учун танқид қилди
(last modified Tue, 30 Mar 2021 09:05:23 GMT )
март 30, 2021 14:05 Asia/Tashkent
  • Ашраф Ғани Толибонни афғон тинчлик жараёнини боши берк кӯчага олиб киргани учун танқид қилди

Афғонистон Президенти зўравонликни авж олдиргани ва афғон тинчлик жараёнини боши берк кӯчага олиб киргани учун Толибонни танқид қилди

Ашраф Ғани бугун  Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида  бўлиб ўтаётган "Осиё юраги" саммитида - Афғонистон ҳукумати ва халқи доимий тинчликни исташини,  тинчлик келишувига эришиш учун эса мамлакатда зўравонликка барҳам бериб, оташкесим жорий қилиш  зарурлигини айтди.

Президент ҳокимиятнинг сайловлар орқали ўтказилишини яна бир бор таъкидлади ва халқаро ташкилотларни сайловлар орқали ҳокимиятни шаффоф равишда ўтказилишини таъминлаш учун сайлов жараёнини кузатишга чақирди.

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ҳам учрашувда Афғонистондаги уруш халқаро муаммо эканлигини ва ҳозирги вазиятда дунё Афғонистонни яккалантириб қўймаслиги кераклигини айтди.

"Осиё юраги - Истанбул жараёни" 9-саммити  Тожикистон пойтахти Душанбеда, 50 га яқин давлат ва Халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида бўлиб ўтмоқда. Унинг асосий йӯналишини Афғонистон тинчлик жараёни ташкил этади.

Ушбу учрашув Туркиянинг Истанбул шаҳрида ӯтказилиши мӯлжалланган  яна бир муҳим учрашув олдидан бўлиб ўтяпти ва экспертларнинг фикрига кўра, Афғонистон тинчлик жараёни бўйича минтақавий консенсусни мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнайди.