март 31, 2021 11:36 Asia/Tashkent
  • Хавфсизлик Кенгашининг Шимолий Корея бўйича йиғилиши натижасиз тугади

Шимолий Кореянинг сўнгги ракета фаолияти бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ёпиқ йиғилиши ярим соат давом этди ва ҳеч қандай аниқ баёнот ва натижасиз якунланди.

Associated Press хабарига кўра, БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши сўнгги ҳафталарда Шимолий Кореяда ҳарбий фаоллик ошгани ва бир неча қисқа масофали баллистик ракеталарнинг отилиши ортидан ёпиқ эшиклар йиғилишини ўтказди.

Кеча (сешанба) Шимолий Корея Шарқий денгизга иккита қисқа масофали баллистик ракетани учирди.

Хабарда айтилишича, йиғилишда қатнашган бир дипломат гапларига кӯра  Хавфсизлик Кенгаши аъзоларининг аксарияти Шимолий Корея томонидан баллистик ракеталарнинг қайта учирилишидан хавотир билдирган ва яна бир бор уни ядровий қуролсизлантиришга чақирган.

Учрашувдан олдин Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлигининг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Жо Чол-Су Хавфсизлик Кенгаши ўз ваколати меъёрларидан тажовуз қилгани ва икки стандартли иш олиб бораётганини айтди.

Ёрлиқ