апрел 01, 2021 11:06 Asia/Tashkent
  • Италияда Россия фуқароси жосусликда айбланмоқда

Римда Россия фуқаросига қарши жосуслик айбловлари ортидан Италия ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисини чақирди.

Россиялик бир фуқаро ва Италия денгиз флотининг капитанларидан бири Римда жосусликда айбланмоқда. 

Италия махсус амалиёт гуруҳи бу амалиёт икки нафарнинг махфий тарзда учрашуви ҳамда италиялик зобит аниқ пул миқдори ивазига ҳужжатларни топшираётганида амалга оширилди,-деб эълон қилди. 

Италиялик зобит амалиёт чоғида қўлга олинди. Аммо чет эл фуқаросини ҳибсга олиш дипломатик сабабларга кўра кўриб чиқилмоқда. 

Бу ташкилотнинг айтишича, мазкур амалиёт сешанба куни аср пайтида амалга оширилган ва бу ҳақдаги тадқиқотлар Мудофаа вазирлиги ва Американинг ички хавфсизлик ва жосуслик агентлиги кўмаки билан ижро этилган. 

Россия элчихонаси ҳам юқорида зикр этилган хабарни тасдиқлаш зимнида, бу воқеа рим ва Москва ўртасидаги алоқаларга зарар етказмаслигига умидворлик билдирди.  

Ёрлиқ