Путин Россия президент сайловлари тўғрисидаги янги қонунни имзолади
(last modified Tue, 06 Apr 2021 05:33:02 GMT )
апрел 06, 2021 10:33 Asia/Tashkent
  • Путин Россия президент сайловлари тўғрисидаги янги қонунни имзолади

Россия президенти Президент сайлови тўғрисидаги янги қонунни имзолади

Россия президенти Владимир Путин душанба куни президент сайловлари тўғрисидаги янги қонунга имзо чекди, унга кўра, агар у ғалаба қозонган тақдирда, яна икки муддат номзодини қўйиши ва 2036 йилгача ўз лавозимида қолиши мумкин.  Россия Федерацияси Конституциясининг 81-моддасига асосланган бу қонун 2021 йилнинг март ойида Дума томонидан тасдиқланган.  Дума конституциявий ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган қонун лойиҳасини қабул қилди, бу лойиҳа  Путинга президентлигини яна икки муддатга (2036 йилгача) узайтириш ҳуқуқини беради.

Путиннинг ҳозирги президентлиги (унинг иккинчи олти йиллик муддати) 2024 йилда тугайди. Аввалроқ, Россия конституцияси президентларга кетма-кет иккитадан ортиқ президентлик сайловларида қатнашишга рухсат бермас эди.

67 ёшли Путин 20 йилдан ортиқ вақтдан бери президент ёки бош вазир сифатида Россия сиёсати саҳнасидан тушмай келаётир.

Ёрлиқ