The New York Times: Эронга қарши максимал босим муваффақиятсиз тугади
"Аччиқ ҳақиқат шундаки, Эронга нисбатан максимал босим муваффақиятсизликка учради", деб ёзган The New York Times.
"Ядровий келишувга қайтиш - ботқоқдан чиқишнинг биринчи қадами", деб ёзди The New York Times таҳририяти "Эронга қарши максимал босим муваффақиятсизликка учради" сарлавҳаси остидаги мақолада. Американинг бу нуфузли газетаси ҳозирги вазиятда экстремистик ёндашув соғлом фикрга тўғри келмаслигини таъкидлаб, ёзади: "Агар Қўшма Штатлар биринчи келишувга риоя қилмас экан, нега Эрон иккинчи келишувга ишониши керак?"
"Аччиқ ҳақиқат шундаки, максимал босим санкциялари барқарор эмас", деб таъкидлайди The New York Times муҳаррири. Ушбу санкциялар Эроннинг хатти-ҳаракатларини яхшиламади, аксинча амал қилди. Келишувга риоя қилмагани учун АҚШни жазолаш мақсадида Эрон Вашингтонга Эрон ядровий келишувисиз дунё қандай бўлишини эслатиш учун келишувдаги мажбуриятларини қисқартиришга киришди.
Америка газетаси таҳририяти огоҳлантирди: Май ойида, агар ядровий келишув тикланмаса, халқаро инспекторлар Эроннинг ядро муассасаларида содир бўлаётган воқеаларни кузатиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишади.
Халқаро Атом Энергияси Агентлиги Эроннинг барча мажбуриятларига содиқлигини бир неча бор тан олганига қарамай, АҚШ ҳукумати 2018 йил 8 майда Ядровий келишув таркибидан бир томонлама чиқиб кетди.