апрел 17, 2021 13:38 Asia/Tashkent
  • Россиянинг 10 нафар дипломатни мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақидаги қарорига АҚШнинг муносабати

АҚШ Давлат департаменти вакили Россияни 10 нафар Америка дипломатининг чиқариб юборилиши қарори учун танқид қилди.

Reuters хабарига кўра, АҚШ Давлат департаменти вакили Нед Прайс жума куни зарарли фаолияти учун Россиянинг 10 нафар дипломати АҚШдан чиқариб юборилганлигига жавобан Россиянинг шу миқдордаги америкалик дипломатдан мамлакатни тарк этишини талаб қилиши "кескинликни кучайтирувчи ва афсусланарли ҳолат"  эканлигини айтди.
"Зиддиятни кучайтирадиган босқичга кириш бизнинг манфаатимиз эмас, лекин биз Россиянинг АҚШга қарши ҳар қандай жавоб ҳаракатларига жавоб бериш ҳуқуқини ўзимизда сақлаб қоламиз", деди Прайс.

Москванинг Вашингтонга ҳар қандай янги санкциялар тўғрисида огоҳлантиришларига қарамай, АҚШ ҳукумати пайшанба куни Россиядаги 32 нафар жисмоний ва ҳуқуқий шахсларга нисбатан АҚШ президент сайловига аралашганлиги ва мамлакатга қарши киберҳужум уюштирганлиги иддаоси билан янги санкциялар жорий этди. 

 2021 йил 14 июндан кучга кирадиган санкциялар  Россиянинг 6 технологик компанияларига ҳам тегишли.

Оқ уй Россиянинг АҚШ сайловларига аралашуви ва мамлакатга киберҳужум баҳонасида янги санкциялар эълон қилишдан ташқари, ўнта россиялик дипломатни жосусликда айблаб, уларни АҚШни тарк этишга чақирди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги, АҚШ санкцияларига жавоб беришини ва 10 нафар россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборишини айтди.

Ёрлиқ