Сионистлар газетаси: Нетаняхунинг Эронга қарши ҳаракатлари олов билан ўйнашишдир
(last modified Fri, 23 Apr 2021 10:09:43 GMT )
апрел 23, 2021 15:09 Asia/Tashkent
  • Сионистлар газетаси: Нетаняхунинг Эронга қарши ҳаракатлари олов билан ўйнашишдир

Сионистлар газетаси Нетаняхунинг Эронга қарши ҳаракатлари Исроил учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган олов билан ӯйнашишдир, деб ёзди.

 ИРНА хабарига кўра; Исроилнинг  «Ҳааретз» газетаси ўз мақоласида, Қизил денгиздаги Эрон кемасига қилинган ҳужум ва Натанз уранни бойитиш иншоотига қилинган саботаждан сўнг, Исроил оловга бензин қуйишни тўхтатиши лозимлиги қарорига келган бўлиши керак, деб ёзган.Газета, Эроннинг бу икки тажовузкор ҳужумнинг қасосини олиш ҳақидаги таҳдидига ишора қилиб, ёзади: Исроил ушбу таҳдидни ўтмиш тажрибаси асосида жиддий қабул қилиши керак, чунки Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддият ҳар лаҳзада назоратдан чиқиб кетиши ва Исроилни муаммолар гирдобиги гирифтор қилиши мумкин.

Эроннинг Савиз савдо кемаси 6 апрел куни Қизил денгизда Жибути қирғоғи  яқинида портлаш натижасида  озгина зарар кўрди.

Эрон Атом Энергияси Ташкилоти ҳам 11-апрел куни Натанздаги  Шаҳид Аҳмади Рушан бойитиш мажмуасининг электр тақсимлаш тармоғининг бир қисмида авария содир бўлганлигини, хайриятки, одамларнинг талафоти ва атроф-муҳитнинг ифлосланишига олиб келмаганини эълон қилди.

Бу воқеалардан кейин Эрон Ислом Жумҳурияти расмийлари ушбу ҳаракатлар учун сионистик режимни айблашди ва  муносиб макон ва замонда, албатта, қасос олинишини эълон қилишди.