апрел 24, 2021 10:10 Asia/Tashkent
  • Эстония, Литва ва Латвия Ғарбнинг Россияга қарши душманлик позициясини қӯллаб-қувватлашмоқда

Ғарбнинг Россияга қарши душманлик позицияси авж олганидан кейин Эстония, Литва ва Латвия бир қатор рус дипломатларини чиқариб юборишганини эълон қилишди.

Литва Ташқи ишлар вазири Габриелиус Ландсбергис жума куни бу мамлакат, Латвия ва Эстония бир нечта россиялик дипломатни чиқариб юборишини эълон қилди. Литва Ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, бу қарор яқинда Россия билан дипломатик зиддиятлари кучайган Чехия билан бирдамликда қабул қилинган.Бундан ташқари, Словакия Бош вазири Эдуард Хегер пайшанба куни Россиянинг учта дипломати мамлакатдан чиқариб юборилишини эълон қилган эди.

Сўнгги ҳафталарда Ғарб давлатлари ӯзаро  келишилган ҳаракат билан бир қатор рус дипломатларини чиқариб юборишди. Қўшма Штатлар ўн дипломатни, Болгария эса икки рус дипломатини чиқариб юборди.

Айни пайтда, Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова жума куни қилган баёнотида мамлакат Эстония, Литва ва Латвиянинг рус дипломатларини чиқариб юбориш бўйича ҳаракатларига албатта, жавоб беришини ва Болтиқбўйи давлатлари расмийлари шубҳасиз, Россиянинг жавобини кутишаётганини айтди. 

Ёрлиқ