Саудия Арабистони араб дунёсида ҳарбий харажатлар бўйича биринчи ўринда туради
Саудия Арабистони ҳарбий харажатлари бўйича араб мамлакатлари орасида биринчи, дунёда олтинчи ўринда туради, дейилади халқаро марказ ҳисоботида.
Саудия Арабистони ҳарбий харажатлар бўйича АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Россия ва Британиядан сўнг олтинчи ӯринни эгаллаган, 2020 йилда биринчи ўнталикка кирган ягона араб мамлакати бўлди, дея хабар беради Стокҳолм Халқаро Тинчлик Тадқиқот Институти (CИПРИ).
Аммо молиявий муаммолар ва коронавирус тарқалиши сабабли Саудия ҳукумати 2019 йилга нисбатан ҳарбий харажатларни 10 фоизга камайишига мажбур бӯлди, натижада Риёз ҳукумати 2020 йилда бу соҳага 57,7 миллиард доллар сарфлади.
2016 йилдан 2020 йилгача Саудия Арабистонининг ҳарбий харажатлари 273 миллиард доллардан ошди, бу умумий ҳукумат харажатларининг 20,9 фоизини ташкил этади.
Саудия Арабистони ҳарбий харажатларининг муҳим қисми Ғарбий давлатлардан, хусусан АҚШдан қурол-аслаҳа импортига сарфланади. Мамлакат беш йиллик қурол-аслаҳа импортининг 73,5 фоизи АҚШга тўғри келади.
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ҳокимият тепасига келиши, Яман халқига қарши уруш бошланиши ҳамда воситачилик урушларда иштирок этиши билан турли хил ҳарбий қуролларни сотиб олишга катта маблағ сарфланди, бу мамлакатда кўплаб иқтисодий муаммоларни келтириб чиқарди.