Алиев: Эрон-Озарбайжон чегараси дўстлик чегарасидир
Озарбайжон Президенти Эрон билан чегарани муҳофаза қилишни икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун муҳим деб таърифлади.
"Озарбайжон Республикаси ва Эрон ўртасидаги чегара дўстлик чегарасидир" деди Эрон билан чегарадаги ҳарбий қисмни очиш учун Жаброилга борган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев.-- Ушбу чегара ҳимояси Эрон билан муносабатларни ривожлантириш учун жуда муҳимдир. Бошқа жиҳатдан бизнинг Эрон Ислом Жумҳурияти билан чегарамиз бор ва бу чегара том маънода дўстлик ва ҳамкорлик чегарасидир".
Ўз нутқида Алиев ушбу чегара орқали Эрон ва Озарбайжон Республикаси ўртасида алмашиниб бораётган юк ҳажми икки мамлакат ўртасидаги алоқалар ривожланиб бораётганидан далолат беришини таъкидлади.
Кейин у Худоофарин кўприги Озарбайжон Республикаси ва Эрон ўртасидаги дўстликнинг рамзи эканлигини айтди.
Ушбу кўприк Эрон ва Озарбайжон чегарасида, Озарбайжон Республикасининг Жаброил шаҳри яқинидаги Худоофарин қишлоғининг чеккасида жойлашган.