Вашингтон АҚШ сунъий йўлдошларига қарши космосда таҳдидлар кучайиб бораётганидан хавотирда
АҚШ Ҳарбий-космик кучларининг космик операциялари қўмондони, Россия ва Хитойнинг космик ишларда эришган ютуқларини билвосита тан олган ҳолда, дунёда АҚШ сунъий йўлдошларини йўқ қилишга қодир замонавий қуроллар борлиги тўғрисида огоҳлантирди.
Washington Post газетасининг ёзишича, генерал Жон Уилям Ж. Раймонд Хитой ва Россия АҚШ сунъий йўлдошларини ишдан чиқарадиган ва уларни ердан, космосдан ҳамда кибер фазодан йўқ қиладиган қурол ишлаб чиқарган, дея иддао қилди.
АҚШ фазо кучлари космик операциялар қўмондони, шунингдек, эслатиб ӯтди: космос ҳам ҳаво, денгиз ва қуруқлик сингари жанг майдонига айланган, аммо бизнинг мақсадимиз космосдан бошланадиган ёки космосга олиб борадиган можарога киришиш эмас.
Йил бошида Қўшма Штатлар Россиянинг космосдаги ҳаракатларини АҚШ манфаатларига таҳдид соладиган "масъулиятсиз хатти-ҳаракатлар" деб атаган эди.
Айни пайтда, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров яқинда Москва расмийлари барча мамлакатларни ердан ташқарида ҳарбий қарама-қаршиликларнинг олдини олиш учун мажбурий ҳуқуқий битим устида ишлашга таклиф қилаётганини таъкидлади.