Америка террорчилари томонидан Сурия ғалласини ӯғирлаш давом этмоқда
(last modified Sun, 02 May 2021 12:19:33 GMT )
май 02, 2021 17:19 Asia/Tashkent
  • Америка террорчилари томонидан Сурия ғалласини ӯғирлаш давом этмоқда

АҚШнинг террористик кучлари яна Хасака вилоятидан ўнаб тонна ғаллани ӯғирлаб кетишди.

АҚШнинг босқинчи кучлари шанба куни Хасака вилоятидаги Тал Алоо қишлоғининг омборларидан 10 та юк машинасига  сурияликларнинг буғдой ва бошқа дон-дунларини юклаб, ноқонуний Ал-Валид ўтиш пункти орқали Ироқ шимолига олиб борди, деб хабар берди Суриянинг САНА расмий агентлиги. .

АҚШнинг террорчи кучлари жума куни Сурия буғдойи ортилган 32 та юк машинасини мамлакатдан олиб чиқишди.

АҚШ ҳарбий кучлари ва унга алоқадор террористик элементлар узоқ вақт давомида Суриянинг шимолий ва шарқий қисмида ноқонуний равишда мавжуд бўлиб, мамлакатнинг нефт ва буғдой бойликларини талон-тарож қилишдан ташқари, ушбу ҳудудларда Суриялик аҳоли ва кучларга қарши чоралар кўрмоқда. Суриянинг расмийлари Американинг бу иши босқинчилик эканини қайта-қайта такрорлашган. 

Қўшма Штатлар Суриядаги террористик гуруҳларнинг асосий ҳомийсидир.