Байденнинг Афғонистондаги ҳар қандай террорчилик таҳдидига қарши курашиш ҳақидаги иддаоси
АҚШ Президенти ӯз нутқида иддао қилди: Биз Афғонистондан келаётган террористик таҳдидларни кузатмоқдамиз!
АL-Jazeera телеканалининг хабар беришича, АҚШ президенти Жо Байден кеча (якшанба) Афғонистондан йигирма йиллик ишғолдан кейин ӯз мамлакатининг террористик кучларини олиб чиқиб кетиш бошланиши муносабати билан нутқ сўзлаб, Вашингтон Афғонистондан келадиган ҳар қандай террор таҳдидларини кузатиши ва йўқ қилишда давом этишини иддао қилди.
Йигирма йилдан ошиқ вақт мобайнида Американинг Афғонистондаги босқинчилиги ҳақида гапирмасдан, Байден қуйидагича даъво қилди: Биз дунёдаги террористик гуруҳларнинг таҳдидларига тайёрмиз! Афғонистондаги Ал-Қоида жиддий равишда заифлашди!
Афғонистон ахборот агентликларининг хабар беришича, АҚШнинг Ҳилманд вилоятидаги террористик кучлари қароргоҳи бӯлган Антоник базаси якшанба куни расмий маросимда афғон армиясига топширилган.
Байден ҳукумати Афғонистондаги 20 йиллик уруш ва хунрезликлардан сўнг, нотинчликнинг кучайиши ва 38 мингдан зиёд тинч аҳолининг ўлдирилишидан бошқа ҳеч қандай натижа бермаган уруш тугаганлигини эълон қилмоқда.