Ереван Озарбойжон республикаси армиясига қарши ҳарбий вариантдан фойданмоқчи
Арманистон Мудофаа вазирлиги тарқатган баёниясида агар Баку ҳарбий кучлари Арманистон ҳудудидан қайтмаса, ҳарбий вариантдан фойдаланиш ушбу мамлакатнинг ҳуқуқи эканлигини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Арманистон Мудофаа вазирлиги бу мамлакат ҳудудига бостириб киришни қабул қилиш мумкин эмас ва Озарбойжон республикаси кучлари Арманистон ҳудудини тарк этишга мажбур деб таъкидлади.
Арманистон мудофаа вазирлиги шунингдек Ереван ва Боку давлатлари ўртасидаги чегара зиддиятларни тинч йўл билан ҳал этишни таъкидлаб, бу борада музокара жараёни ўз кучига қолмоқда деб изоҳлади.
Яқинда Озарбойжон республикасининг ҳарбий кучлари " чегара чизиғини" ўзгартириш мақсадида Арманистон ҳудудидаги Суйник вилоятида тутиш минтақасида махсус чоралар кўришга ҳаракат қилишган, ва ҳозиргача бу минтақада қолишган.