Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида янги шартномани имзолаши эҳтимоли мавжуд
Арманистоон Бош вазири вазифасини бажарувчиси Озарбойжон республикаси билан янги шартнома имзолаш эҳтмоли борлигини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича. кеча Никол Пашинян сўзлаган нутқида Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги чегараларда зиддиятларни ҳал қилишда халқаро шериклари билан эришилган ечимлар Ереван манфаатига мос келади деб изоҳлади.
Пашинян шунингдек келишув тафсилоти ҳақида гапирмасдан, агар Боку давлати ушбу шартномани имзоласа у ҳам имзолашини қўшимча қилди.
Ҳозирда Озарбойжон республикасининг 500 дан 600 тагача ҳарбийлари Арманистонда ва Ереван Боку билан чегара масалалари диалог орқали ҳал қилмоқчи деб қўшимча қилди Пашинян.
Арманистон мудофаа вазирлиги шунингдек Ереван ва Боку давлатлари ўртасидаги чегара зиддиятларни тинч йўл билан ҳал этишни таъкидлаб, бу борада музокара жараёни ўз кучига қолмоқда деб изоҳлади.
Яқинда Озарбойжон республикасининг ҳарбий кучлари 12 май куни " чегара чизиғини" ўзгартириш мақсадида Арманистон ҳудудидаги Суйник вилоятида тутиш минтақасида махсус чоралар кўришга ҳаракат қилишган, ва ҳозиргача бу минтақада қолишган.