май 21, 2021 16:43 Asia/Tashkent
  • Владимир Путин Россияга қарши ҳар қандай таҳдидлар ҳақида огоҳлантирди
    Владимир Путин Россияга қарши ҳар қандай таҳдидлар ҳақида огоҳлантирди

Россия президенти Россия суверенитетига таҳдид қилувчи ҳар қандай давлатга қаттиқ зарба етказишини маълум қилди.

Форс ахборот  агентлигининг хабар қилишича, кеча Путин ўз сўзларида  бир нарса доимо такрорланиб келган. Россия кучлироқ бўлганида унинг ривожланишига йўл қўймасликка уринадиганлар ҳам пайдо бўлади деб изоҳлади.

Россия президенти мамлакат армиясининг ривожланиши унинг ғалабасининг кафолатидир деб таъкидлади.

Яқинда Россия НАТОга аъзо давлатларга Шимолий Қутбни Россиянинг ажралмас бир қисми эканлиги ҳақида огоҳлантирганди.

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ҳам чоршанба куни  Арктика саммитида Арктика кенгашида кузатувчи бўлган ташкилотларнинг иштирокида Шимол қутбига қўшни минтақалар масалаларини ҳал этиш мумкин деб айтганди.

 

 

Ёрлиқ