Лондон: Россия Британия учун энг биринчи рақамли таҳдиддир
Британия мудофаа вазири Россиянинг денгиз кучлари фаолиятига қарши айбловларни илгари суриб, Москв давлатини Лондонга қарши биринчи рақамли таҳидид деб айтди.
Британия мудофаа вазири Бен Уоллес Sunday Telegraph нашрига берган интервьюсида биз кескинликларни камайтиришга ҳаракат қилдик, усулларни синаб кўрдик. Аммо энди Россия ўз фикрини ўзгартирмагунича қандай натижага эришишимизни кузатиш осон эмас деб изоҳлади.
Uolles ўз сўзларида Россия кемалари Британия чегараси яқинида тобора фаоллашиб бормоқда деб қўшимча қилди.
Британия ҳарбий-денгиз кучлари ўтган йилда (2020 ) ўз ҳудудий сувлари яқинида Россия ҳарбий кемаларининг сезиларли даражада ҳаракатларига гувоҳ бўлаётганини даъво қилганди.
Sunday Times газетаси ҳам Британия денгиз кучлари 2013 йилдан бепри Россиянинг жами 150 та ҳарбий кемасини кўргании ёзганди.