май 25, 2021 13:07 Asia/Tashkent
  • Малидаги ҳарбий тўнтариш оқибатида мамлакат Бош вазир ва президенти ҳибсга олинган
    Малидаги ҳарбий тўнтариш оқибатида мамлакат Бош вазир ва президенти ҳибсга олинган

Айрим ахборот манбалари Малида ҳарбий тўнтариш содир бўланлиги ҳақида хабар бериб дастлабки маъмотларга биноан бу мамлакат президенти ва бош вазирини ҳибсга олинганини маълум қилишди.

Ройтерз ахборот агентлиги ҳам  Малининг ҳукумат ва дипломатик манбаига таяниб,  бу мамлакат ҳарбий зобитлари  томонидан  Мали президенти, Бош вазири ва Мудофаа вазири қўлга олинган деб ёзди.

 Ройтерз таянгаан манбалар шунингдек  ҳарбийлар президент вазифасини бажараётган Ба Ндао, бош вазир Мухтор Уан ва янги мудофаа вазири Сулаймон Дукурни ҳибсга олиб, мамлакат пойтахти ташқарисидаги Кати ҳудудидаги ҳарбий базага олиб кетилганини иддао қилишган.

 Малидаги АҚШ элчихонаси ҳам тарқатган баёниясида  Мали пойтахти Бамакода ҳарбий ҳаракатларни кучайганини хабар қилиб,  АҚШликларни ушбу Африка мамлакатига кераксиз сайёҳлатлардан воз кечишга чақирган.

 

Ёрлиқ