май 30, 2021 10:42 Asia/Tashkent
  • Афғонистон ҳукумати Парвон университети устозлари ва талабалари минган автомашанида юз берган портлашни кескин қоралади
    Афғонистон ҳукумати Парвон университети устозлари ва талабалари минган автомашанида юз берган портлашни кескин қоралади

Афғонистоннинг Парвоз вилоятидии Al-Beruniy университети профессорлари ва талабалари бўлган автомашинада юз берган портлаш Кобул ҳукуматининг нафрати ва ғазабини қўзғатди.

Эслатиб ўтамиз кеча  Афғонистоннинг Паврон вилоятини Багром шаҳри  яқинида  Al-Beruniy универсетити устозлари ва талабалар бўлган машинада юз берган портлашда 4 киши қурбон бўлиб 13 киши яраланди.

Афғонистон президент саройи ушбу терактни қоралаш билан бирга ушбу мамлакат душманлари яна бир бор илм ва билимга ва мамлакат тараққиёти ва мукаммалигига қарши эканликларини намойш этишганини эълон қилди.

Афғонистон президент саройи  баёниясида террористлар бундай жиноятларни содир этиш билан бизнинг профессор ва олимларимизниг ва келажак авлодни тарбиялашга бўлган қатъиятига путур етказа олмайди деб келтирилган.

Ҳозиргача ҳеч бир гуруҳ ёки шахс портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Ўтган йилнинг куз фаслида Кобул универсиетитига ИШИД террористик гуруҳи ҳужум қилиб 22 кишини ўлдирди ва бу ҳужумда 27 нафар жароҳат олди.

 

Ёрлиқ