Макрон ва Меркель АҚШга хитобан: биз Вашингтонни изоҳ беришини кутмоқдамиз
Кеча Франция президенти ва Германия канслери АҚШдан Европанинг расмийларидан жосуслик қилиши ҳақидаги хабарлар бўйича тушунтиришни кутаётганларини эълон қилишди.
Кеча Франция президенти Эммануэль Макрон Германия канслери Ангела Меркель билан виртуал учрашувидан сўнг, Вашингтон ўзининг Европадаги Иттифоқчиларига жосуслик қилаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ бериши керак деб таъкидлади.
Макрон АҚШ миллий хавфсизлик агентлигининг Европанинг юқори мартабали амалдорларини жосуслик қилгани ҳақидаги хабарларни тарқатилганини таъкидлаб, иттифоқчиларнинг суҳбатларини тинглашни қабул қилиниши мумкин эмас.
Макрон шунингдек, Франция ва Германия АҚШга нима бўлганини тўлиқ тушунтиришини истайдилар деб таъкидлади.
Германия каснлери шунингдек, Вашингтондан изоҳ кутаётганини айтиб, Дания европалик расмийларининг ёрдами билан АҚШ жосуслиги масаласида шаффоликни талаб қилди.
Даниянинг расмий медиа-маркази душанба куни АҚШ хавфсизлик агентлиги Германия канслери Ангела Меркель ва бошқа Европанинг юқори лавозимли шахсларидан Дания алоқа кабеллари орқали жосуслик қилганини фош қилди.