Путин: Лондон ва Москва ўртасидаги муносабаталарни бундан ҳам ёмонлаштирманг
Россия президенти Британия махфий хизматининг янги раҳбарини Лондон ва Москва ўртасидаги муносабатларини ёмонлаштирмаслиги ҳақида огоҳлантирди.
Скай нюс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия президенти Владимир Путин Британия жосуслик ташкилотининг янги раиси Ричард Мурнинг Россия завол топаётган қудратдир деган иддаоларига кўрсатган аксиламалида, уни тажрибасиз деб атади.
Путин ўз сўзларида Британияни янгича иш бошлаган жосуслик ташкилоти раиси кўп эҳтимоллар билан Россия ҳақидаги баҳоларни қайта кўриб чиқади деб таъкидлади.
Россия президенти ўз сўзларида нега ташвишланаяпсиз? ўз ҳаётинигзни давом этинг ва Россия ва Британия муносабатларини янада бузишга уринманг деб қўшимча қилди.
Британия жосуслик ташкилотининг янги раиси Ричард Мур Таймс радиосига берган интервьюсида Россияни Украинадаги ҳаттти- ҳаракатлари тўғрисида гапириб, Россиянинг бундай бепарво ҳатти-ҳаракталари бизни Украина атрофида содир бўлаётган воқеалардан хавотирга солмоқда. Шунинг учун биз Россияга қарши туриш учун иттифоқчиларимиз билан келишдик деб айтди.