Путин Россияни " Очиқ осмон" шартномасидан чиқариш тўғрисидаги қонунни имзолади
(last modified Mon, 07 Jun 2021 10:39:40 GMT )
июн 07, 2021 15:39 Asia/Tashkent
  • Путин Россияни \
    Путин Россияни \" Очиқ осмон\" шартномасидан чиқариш тўғрисидаги қонунни имзолади

Бугун Владимир Путин Очиқ осмон шартномасидан чиқиш тўғрисида қонунни имзолади

Олдинроқ Россия давлат думаси ва сенатида қабул қилинган Россиянинг Очиқ осмон шартномасидан  чиқариш қонуни бугун Россия президенти томонидан имзоланди ва эълон қилиниши била кучга кирди.

Хабарга асосан, бу қонун илгари Россия давлат Думаси томонидан 2021 йил 19-майда бир овоздан маъқуллаган сўнгра 2 июнь куни Сенат федерацияи кенгашининг 152 ченатори томонидан олқишланган.

АҚШ давлат депатаменти 27 май куни Россияни Вашингтон вазиятини таҳлил қилиб Очиқ осмон шартномасига қайтмаслика қарор қилгани ҳақида хабар қилди

Россия ТИВ-и эса АҚШнинг ушбу шартномадан чиқишини асоссиз сабаблар билан эканлиги ва бу битимга аъзо давлатлар мувозанати ва манфаатига зарба етказгани ва унга халал етказганини таъкидлаб,  бу шартномадан аъзо давлат ўртасидаги ишонч ва хавфсизликни кенгайтириш учун механизм сифатида фойдаланмаслигини маълум қилди.  

Очиқ осмон шартномаси (ДОН) совуқ урушдан сўнг Европада ишончни мустаҳкамлаш чораларидан бири бўлган эди: бу ҳужжат 34 аъзо давлатларга бир-бирларининг ҳарбий кучлари ва фаолияти тўғрисида очиқ маълумот тўплаш имконини берди.