Толибон гуруҳи ва Ҳиндистон ўртасида алоқалар ўрнатилди
(last modified Wed, 09 Jun 2021 10:04:24 GMT )
июн 09, 2021 15:04 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳи ва Ҳиндистон ўртасида алоқалар ўрнатилди
    Толибон гуруҳи ва Ҳиндистон ўртасида алоқалар ўрнатилди

Деҳли давлати илк марта Толибон билан тўғридан -тўғри алоқа каналларини ўрнатди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Деҳли давлати расмийлари  Ҳиндистон давлати  Толибон гуруҳи сиёсий масалалар бўйича ўинбосраи Мулло Бародар ва бу гуруҳнинг асосий делегациялари билан алоқалар ўрнатганини маълум қилишди.

Бундан олдин Ҳиндистон Афғонистондаги Толибон гуруҳи билан тўғридан-тўғри музокараларни олиб боришдан бош тортган ва гуруҳнинг ҳокимиятни қайтариб олишдан хавотир билдирган эди.

Яқинда Толибон гуруҳи  Афғонистондаги урушни авж олдирган ва афғон армияси мамлакатнинг турли вилоятлари ва шаҳарларини ҳимоя қилмоқда.

Афғонистон тинчлик музокаралари  ўтга йили  Қатарда  Толибон гуруҳи ва Кобул давлати ўртасида бошланганди. Эндиликда  АҚШ аралашуви аа бу музокараларда Толибон гуруҳини қатнашмагани сабаб музокаралар боши берк кўчага кириб қолган.

 

Ёрлиқ