Афғон ва Покистон диний уламолари томонидан Афғонистонда уруш ҳаром деб эълон қилинди
(last modified Fri, 11 Jun 2021 07:53:12 GMT )
июн 11, 2021 12:53 Asia/Tashkent
  • Афғон ва Покистон диний уламолари томонидан Афғонистонда уруш ҳаром деб эълон қилинди

Афғонистон ва Покистон диний уламолари Маккаи мукаррамадаги йиғилишда Афғонистонда урушни давом эттиришни ҳаром деб эълон қилишди.

ИРНА хабарига кўра, афғон ва покистонлик олимлар бугунги йиғилишда Афғонистондаги ҳар қандай урушни давом эттиришни ноқонуний деб атаб, уруш тугаши кераклигини таъкидладилар.

Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби Муҳаммад Довуднинг таъкидлашича, Афғонистон халқнинг иродаси билан тинчлик, оташкесим ва ўз тақдирини ўзи белгилаш йӯлига кирган ва бу нарса барча исломий давлатлар томонидан қўллаб-қувватланади.

Покистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси генерал Билол Акбарнинг таъкидлашича, Исломнинг асосий моҳияти барқарорликдир. Афғонистондаги уруш қирқ йилдан бери давом этмоқда, энди тинчликка йўл очиш вақти келди.

Афғонистоннинг Ҳаж ва вақфлар вазири Муҳаммад Қосим Ҳалимий ҳам учрашувда барча ислом уламолари Афғонистондаги урушни тўхтатиш учун сай-ҳаракат қилишга масъул эканлигини таъкидлади.

Саммитга мезбонлик қилаётган Саудия Арабистони  ҳукмдорлари  фуқаролар урушини давом эттириш ҳамда афғон халқини ўлдиришда муҳим рол ўйнаб келди ва бу мамлакатдаги  террористик ва такфирчи гуруҳларнинг ҳомийси эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

Ёрлиқ