Байден Хитойга қарши курашда ёрдам бериши учун G7ни босим остига олган
-
Байден Хитойга қарши курашда ёрдам бериши учун G7ни босим остига олган
АҚШ президенти G7 аъзолари билан учрашувида уларни АҚШ билан биргаликда Хитойнинг ривожланишига қарши курашда ҳамкорлик қилишга чақирди.
Ҳил ахборот сайтининг хабар қилишича, АҚШ президенти Жо Байден G7 давлатларини Хитойнинг АҚШ хавфсизлиги ва миллий манфаатларига қарши таҳдидлари қаршисида тура олиш учун аниқ чоралар кўришга ва қисқа муддат ичида бу ҳаракатлар учун режалар тузишга чақирди.
Шу асосда G7 раҳбарлари " Яхши дунёга қайтиш" номли бош режада Хитойнинг ипак йўли лойиҳасига қарши кураш мақсадида ривожланиш ҳолидаги мамлакатларнинг инфратузилмалари лойиҳаларига сармоя киритишни мақсад қилган.
Бу саъй -ҳаракатлар аслида, Байденнинг Хитойнинг турли соҳалардаги тараққиётига қарши туриш ҳамда бу мамлакатни дунёнинг йирик иқтисодий қудратларидан бирига айланиши йўлига тўсиқлар яратшига қаратилган мақсдларидан биридир.
Жо Байден Хитойнинг дунёда тобора кучайиб бораётган таъсирига қарши курашини ўзининг ташқи сиёсатни устувор вазифаларидан бирига айлантирди.