июн 15, 2021 11:30 Asia/Tashkent
  • НАТО раҳбарлари ядровий келишувни қўллаб- қувватлашди
    НАТО раҳбарлари ядровий келишувни қўллаб- қувватлашди

НАТОга аъзо давлатлар раҳбарлари кеча тарқатган баёнотида АҚШнинг Биргаликдаги ҳаракат режасидан бир томонлама чиқиши ҳамда бу халқаро келишувга нисбатан Европа дадавлатларининг содиқ бўлмаганига ишора қилмасдан, ушбу ядровий келишвни қайта тикланишини қўллаб- қувватлашишини маълум этдилар.

НАТОга аъзо 30 давлатлар раҳбарлари ўз баёнотида  ядровий келишувни тиклаш учун Венада давом этаётган музокараларни қўллаб-қувватлашларини таъкидладилар.

НАТО сайтида ҳам тарқалган ушбу баёнотнинг бошқа қисмида  биз НАТО аъзолари сифатмда  бир томондан ядровий келишв дастуридаги қатнашувчилар ўртасида ва бошқа томондан АҚШ билан алоҳида шаклида давом этаётган  муҳим музокараларни  қўллаб- қувватлаймиз ва  Эрон ва АҚШнинг бу муҳим келишувдаги мажбуриятларига қайтишларини истаймиз деб келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг собиқ президенти  Дональд Трамп  2018 йил 8-май, сешанба куни Вашингтоннинг Биргаликдаги ҳаракат режаси олдидаги мажбуриятларини бузган ҳолда, халқаро шартномадан бир томонлама чиқиб кетди ва ядровий санкциялар қайтаришини эълон қилди.

Ёрлиқ