Қишлоқ ўқитувчиси Перу президентлик сайловларида ғолиб чиқди
(last modified Wed, 16 Jun 2021 10:16:53 GMT )
июн 16, 2021 15:16 Asia/Tashkent
  • Қишлоқ ўқитувчиси Перу президентлик сайловларида ғолиб чиқди
    Қишлоқ ўқитувчиси Перу президентлик сайловларида ғолиб чиқди

Зиддиятлар ва сайловларни бекор қилиш учун рақибларининг сайловдаги курашлари остида бир ҳафта кутиш ва узоқ овозларни ҳисоблаш жараёни ортидан қишлоқ ўқитувчиси бўлган ва Перудаги сўлчи партия номзоди Pedro Castillo президентлик сайловда ғалаба қозонди.

2021 йил 6 юинь куни сайловларининг иккинчи босқичида  25 миллиондан зиёд перулик сайлов участкаларига келди.

Кастильо учун 8,8 млн киши овоз берган. «Халқ кучи» вакили, мамлакатнинг собиқ президенти Альберто Фухиморининг қизи Кейко Фухимори эса 49,9 фоиз овоз тўплаган. У Кастильодан 44 минг овоз ортда қолган.

Ўнг қанот партиясидан  Фухимори ва асли япониялик бўлан собиқ президенти Алберто Фухиморининг қизи эди  ва у сайловларни сохлашатирилганлигини иддао қилиб уни бекор қилишни талаб қилганди.

Фухиморининг сайлов тизимига қарши такрорий баёнотлари ва айбловларига жавобан Кастилло ҳакамлар ҳайъатини Перу халқининг иродасини ҳурмат қилишга чақирди.

51 яшар Педро Кастилло бошланғич мактаб ўқитувчи ва касаба уюшма раҳбари, Перу қишлоқ  камбағаллари томонидан  қўллаб- қувватланаётгани сабаб, инвесторларини ташвишга солмоқда.

У кончилик соҳасини миллийлшатириш, трансмиллий корпорациялар учун солиқ қоидаларини  ўзгартириш ва Перу конституциясига ўзгартиришлар киритишга ваъда берган.