Афғонистон шимолида давлат кучлари асирликка тушди ва бошқа минтақалар тасарруф этилди
(last modified Thu, 24 Jun 2021 07:41:17 GMT )
июн 24, 2021 12:41 Asia/Tashkent
  • Афғонистон шимолида давлат кучлари асирликка тушди ва бошқа минтақалар тасарруф этилди

Афғонистоннинг шимолий вилоятларига Толибон гуруҳининг ҳужум қилиши юзлаб давлат кучларининг асосратга тушиши ва янги минтақаларни тасарруф этиш билан якунланди.

Афғонистоннинг шимол-шарқидаги Бағлон ва шимолдаги Фарёб маҳаллий расмийларнинг айтишларича, ўтган 24 соат ичида Бағлоннинг Барфак, Тола ва Ханжон ҳамда Фарёбнинг Қармақул, Қурғон ва Гурзивон минтақалари Толибон тассаруфига кирди ва Гурзиёнда 300 дан ортиқ хавфсизлик кучлари асирликка олинди. 

Маълумотларга кўра, Бағлон минтақасидан хавфсизлик кучларнинг арқага чекинишлари билан бу минтақалар Толибон гуруҳининг тассаруфига кирди. 

Садои Афғон ахборот агентлигининг хабарига кўра, Фарёб вилоят кенгашининг аъзоси Нодир Саъдий кеча Гурзивон тумани Толибон қўлига ўтди ва 300дан ортиқ хавфсизлик кучлари Толибон томонидан асирга олинди,-деб айтди. 

У беш кун олдин Гарзивон туманида тўқнашувлар бўлиб ўтди ва ёрдам кучлари етиб келишидан сўнг бу туман ва бошқа бир нечта ҳудудлар Толибон гуруҳи қўлига ўтди., деб қўшимча қилди.