Россия Америка ва НАТОга жиддий огоҳлантириш берди
Россия Мудофаа вазирлиги АҚШ ва НАТОга Қора денгиздаги провакацион ҳаракатларидан тийилишини қатъий огоҳлантирди.
Ирна ахборот агентлигининг хабарига кўра, Буюк Британиянинг ҳарбий кемаси Россиянинг Қрим ярим ороли ва Қора денгизи атрофидаги ҳудудий сувларига ноқонуний кириб бориши натижасида Россия ва Буюк Британиянинг ҳарбий кемалари ўртасида огоҳлантирувчи ўт алмашувига олиб келди, Россия Мудофаа вазирлиги ўзининг гижгижлантирувчи ҳаракатлари билан Қора денгизида кенг кўламли урушни қузғатмаслик учун АҚШ ва НАТОни қатъий огоҳлантирди.
Айни пайтда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу 108 мамлакат Мудофаа вазирлари, штаб бошлиқлари ва юқори мартабали ҳарбий амалдорлар иштирокида Москвада бўлиб ўтган халқаро хавфсизлик конфренциясида НАТОни Россияга қарши душманлик ҳаракатлари давом этиш тўҳрисида огоҳлантирган эди.
Хабарда айтилишича, Россия Мудофаа вазирлиги Россиянинг Қора денгиз флоти кучлари Россиянинг сув чегаралари бузилишини кузатиб огоҳлантиришларни эътиборсиз қолдирганидан сўнг, «Мыс Фиолент» да денгиз кемасини тўхтатганини эълон қилди.
Ушбу реакция билан бир вақтда Буюк Британия элчихонасининг ташқи ишлар вазирлигининг ҳарбий бўлимидаги ҳарбий аташеси вазирликка чақирилди ва Россия ҳукумати томонидан қатъий норозилик билдирилди.