Москва давлати АҚШни Марказий Осиёда ҳарбийларини жойлаштириши тўғрисида огоҳлантирди
(last modified Sat, 03 Jul 2021 05:58:16 GMT )
июл 03, 2021 10:58 Asia/Tashkent
  • Москва давлати АҚШни Марказий Осиёда ҳарбийларини жойлаштириши тўғрисида огоҳлантирди
    Москва давлати АҚШни Марказий Осиёда ҳарбийларини жойлаштириши тўғрисида огоҳлантирди

Россия президетининг Афғонистон ишларидаги вакили АҚШ ва НАТО қўшинларини Афғонистондан чиқарилиши ва уларни Маркзий Осиёнинг ҳарбий инфратузилмаларида жойлашириш ҳақида огоҳлантирди.

Россия президентининг Афғонистон ишларидаги вакили Замир Кобулов  АҚШ ва НАТО ҳарбий кучлари Афғонистонни тарк этишига тўхталиб,  бу жараён  АҚШ ва НАТО қўшинларининг Эронга қўшни давлатларда айниқаса Марказий Осиёдаги ҳарбий базаларида қайта жойлаштирилишига олиб келиши мумкин эмас деб қўшимча қилди.

Кобулов шунингдек биз бу хусусда АҚШни турли даражада огоҳлантиран эдик ва бу хабарларни эшитишига ҳам умид қиламиз деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз яқинда АҚШ президенти Жо Байден Вашингтоннинг энг узоқ давом этган урушини тўхтатиш қарорига келгани ортидан НАТО Иттифоқчилари Афғонистондаги миссиясини тугатишга келиша олишди.

Ўтган ҳафта Афғонистондаги Италия ва Германия қўшинларини  бу мамлакатни тарк этдилар ва охирги АҚШ ҳарбийлари ҳам якшанба кунига қадар Афғонистондан чиқарилиши кутилмоқда.

АҚШ ва унинг Иттифоқчилари  2001 йилда терроризмга қарши кураш ва хавфсизликни таъминлаш баҳонасида Афғонистонга босиб киришди, Ўша пайтдан бери, Афғонистонда  хавфсизлик нафақат таъминлангани йўқ, балки терроризм ва гиёҳванд моддалар контрабандаси сезиларли даражага ўсиб кетган.

Ёрлиқ