Озарбайжон ва Туркия президентлари Истанбулда учрашди
(last modified Mon, 10 Oct 2016 12:01:43 GMT )
октябр 10, 2016 17:01 Asia/Tashkent
  • Озарбайжон ва Туркия президентлари Истанбулда учрашди

Апа ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Озарбайжон республикаси президенти Илҳом Алиев ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған кеча Истанбул шаҳридаги Тарабия саройида учрашиб музокара ўтказишди

Озарбайжон ва Туркия президентлари Истанбулда учрашиб суҳбат қилишди. Апа ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Озарбайжон республикаси президенти Илҳом Алиев ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған кеча Истанбул шаҳридаги Тарабия саройида учрашиб музокара ўтказишди. Ушбу хабарга биноан, учрашув ёпиқ эшиклар ортида бир соату ўн беш дақиқа давом этган. Ушбу учрашувда икки томонлама ҳамкорликларни янада кенгайтириш ҳақида суҳбат ўтказилган. Лекин, ҳанузгача тарафлар ўртасидаги бўлиб ўтган баҳс мунозараларнинг тафсилотлари оммавий ахборот воситалари томонидан тақатилмаган. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев якшанба куни энергетика бўйича 23 халқаро конгрессда иштирок этиш учун Истанбулга сафар қилган эди. Ушбу конгресс тўрт кун давом этади. Шунингдек мазкур халқаро саммитда 82 мамлакатдан 265 нафар шахс маъруза қилади ва иштирок этувчиларнинг саволларига жавоб беради. Халқаро энергетика конгресси ҳар уч йилда бир марта ўтказилади.