Россия Қрим ярим ороли яқинида ҳарбий-денгиз машқларини ўтказди
(last modified Tue, 13 Jul 2021 07:19:56 GMT )
июл 13, 2021 12:19 Asia/Tashkent
  • Россия Қрим ярим ороли яқинида ҳарбий-денгиз машқларини ўтказди
    Россия Қрим ярим ороли яқинида ҳарбий-денгиз машқларини ўтказди

Россия денгиз кучлари НАТОнинг Қора денгиздаги машғуотларини якунлангани ортидан Қрим ярим ороли яқинида ҳарбий машқлар ўтказди.

Кеча Россия ҳарбий кемалари,  НАТОнинг  "Sea Breez 2021"  номланган кўп миллатли денгиз машқлари тугаганидан икки кун ўтиб, Қрим ярим ороли яқинидаги Қора денгиз ҳарбий машғулотлар ўтказди. Эслатиб ўтамиз, НАТО ҳарбий машғутоларида бир нечта мамлакатлар жумладан Украина, АҚШ, Канада, ва Британия иштирок этишди.

Икки ҳафта давом этган НАТОнинг кўп миллатли машқларида НАТОга аъзо давлатлар ва иттифоқчиларини 5000 га яқин ҳарбий хизматчилари қатнашдилар.

Украина ҳукумати  машғулотнинг асосий  мақсади кўп милатли тинчлик ва хавфсизлик амалиётлари давомида қўшма операцияларда тажриба топишди.

Россия ТИВ-и эса бу машқлар Россия чегараларида беқарорликни келтириб чиқаришга қаратилганини айтди.

 

Ёрлиқ