Толибон гуруҳи: Туркия қўшинлари Афғонистонни тарк этиши керак
Толибон гуруҳи Туркия давлатини НАТОга аъзо бошқа давлат қўшинлари каби Афғонистондан ўз ҳарбийларини чиқаришга чақирди.
Тулуъ-нюс телеканалининг хабар қилишича, Толибон наттоғи Суҳайл Шоҳин ўз сўзларида НАТОга аъзо бўлган Туркия давлати АҚШ билан 2020 йил 29 февралда имзоланган шартнома асосида ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиши шарт деб эълон қилди.
Толибон наттоғи шунингдек Туркия исломий мамлакатдир ва Афғонистон билан тарихий алоқларга эгадир ва янги давлатни ташкил этилишидан кейин илгаригидек ижобий ва мустаҳкам алоқага эга бўлишимизни умид қиламан деб қўшимча қилди.
Толибон гуруҳи бундай позицияси билан аслида Туркиянинг яқинда Кобул аэропортини ўз кучлари томонидан таъминланиши таклифига жавоб қайтаришди.
Reutersнинг хабар қилишича, Анқара давлати Вашингтонга НАТО мудофаа вазирларини май ойидаги йиғилишида Кобул аэропорти хавфсизлиги таъминлашни ўз зиммасига олишини ва Афғонистонда қолишини таклиф қилганди.