Афғонистондаги хавфсизлик масалалари бўйича сўнгги хабарлар
Афғонистон марказидаги Бомиён вилоятининг икки тумани Толибон ишғолидан озод этилди.
Афғонистон Мудофаа вазирлиги, кечанги амалиётларда Бомиён вилоятининг икки тумани Толибон нузоратидан озод этилди ва бу гуруҳ жангариларига жиддий зарар етказилди деб эълон қилди.
Шу ҳолда хабарлар Толибон жангариларни Жузжон вилоятининг маркази Шибирғонга қарши ҳужумларни қайтарилгани аммо Каписо вилоятидаги тўқнашувларда бу вилоят ҳокими ўринбосарини ўлдирилганидан далолат бермоқда.
Энг кучли ва қаттиқ тўқнашувлар кеча Қандаҳор вилоятидаги Спин Булдак чегара пости ва туманида Толибон ва ҳукумат кучлари ўртасида юз берди. Кеча Афғонистон Ички ишлар вазирлиги наттоғи, Афғонистон ва Покистон чегарасидаги чегара постини Толибон ишғолидан озод қилинганини хабар қилди, аммо Толибон дарҳол шаҳар ичикарисдан видео-тасвирларни тарқатиб ҳукуматнинг даъвосини рад этди.
Спин Булдакдаги тўқнашувларда РАВ вакилларидан бири ҳам қурбон бўлди. ОАВ кеча Ройтерз ахборот агентлигининг ҳиндистонлик мухбирини Спин Булдак минтақасидаги тўқнашувларда ҳалок бўлганини маълум қилди.
Ўзбекистонда ўтказилган конференцияда нутқ сўзлаган Афғонистон президенти Ашраф Ғани яна бир марта Покистонни Толибон жангариларини қўллаб -қувватлашда айблаб, Толибон гуруҳи куч ишлатиш билан мувафақиятга эриша олмайди деб таъкидлади.