Америкада жорий йилнинг бошидан буён полиция томонидан 700 нафар инсон ўлдирилди
Америка қўшма штатларида жорий йилнинг бошидан буён полиция томонидан 700 нафар инсон ўлдирилди
Америка қўшма штатларида жорий йилнинг бошидан буён полиция томонидан 700 нафар инсон ўлдирилди. Синхува агентлиги тарқатган хабарга кўра, Америкада миллий қонунчилик ижрочилари мемориал фондининг расмий статиска маълумотларига биноан, 2016 йил бошидан буён полиция томонидан ўлдирилганлар миқдори 715 нафар бўлиб, 102 нафар полиция офицерлари ҳам ўлдирилган. Бу эса ўтган йилга солиштирганда 40 фоиз ошганини кўрсатади. АҚШ полициячилари ичида ирқчилик ва зўравонлик ҳолати авж олиши ортидан қурбонлар ва эътирозчилар кўпайган. Американинг Войред нашриёти томонидан якшанба куни тарқатилган маълумотга кўра, Америкада ҳар йили 11 миллиондан ортиқ қурол-аслаҳа ишлаб чиқарилади ва 5 миллион қурол ташқаридан ушбу мамлакатга олиб келинади. Ушбу хабарга асосан, ҳар йили 33 минг нафар инсон отишмалар жараёнида ҳаётдан кўз юмади.