Ашраф Ғани Толибон гуруҳини яна огоҳлантирди
Афғонистон президенти бу мамлакат делегациясини Қатарга ташрифи ва Толибон гуруҳи билан ўтказган музокараларини бу гуруҳ билан баҳсни тугаши деб ҳисоблади.
Бугун Муҳаммад Ашраф Ғани Афғонистон президентлик саройиида Қурбон ҳайити намозидан кейин Толибон ҳали жиддий музокараларга тайёр эмас ва Толибларнинг ҳатти -ҳаракатлари бу гуруҳ тинчликка умуман қизиқмайдиганини кўрсатмоқда деб изоҳлади.
Ашраф Ғани ўз сўзларида, агар Толиблар тинчлик нияти ва иродага эга бўлмаса, биз асосий қарорни қабул қилишимиз керак деб таъкидлади.
Якшанба куни, Қатар пойтахти Доха шаҳрида Кобул давлати вакили ва Толибон аъзолари ўртасида Афғонистон тинлик музокараларининг янги босқичи
Афғонистон президенти Кобулга қарши уюштирилган ракета ҳужумларига кўрсатган аксиламалида Толибон гуруҳига хитобан, бу мамлакатни ракеталар билан эгаллаб олмаймиз деб эълон қилди.
Ашраф Ғани, Толибоннинг мурожаати фақат ўлим ва зулмат ҳақидаги хабардир деб аниқлик киритди.