Арманистон мудофаа вазири истеъфога чиқди
(last modified Wed, 21 Jul 2021 09:54:50 GMT )
июл 21, 2021 14:54 Asia/Tashkent
  • Арманистон мудофаа вазири истеъфога чиқди
    Арманистон мудофаа вазири истеъфога чиқди

Арманистон мудофаа вазири бир йилда камроқ фаолиятидан кейин истеъфога чиқди.

Арманистон Мудофаа вазирлиги мамлакат мудофаа вазири Vagarshak Arutyunyan истеъфога чиқди деб эълон қилди.

Arutyunyan Тоғли Қорабоғ минтақасида, Озарбойжон республикаси ва Арманистон кучлари 6 ҳафта давом этган  жанглардан сўнг ўтган йилнинг ноябрида Арманистон мудофаа вазири этиб тайинланган эди.

 Arutyunyanнинг Арманистон Мудофаа вазирлигидан истеъфога чиқишига нима сабаб бўлганлиги тўғрисида ҳеч қандай хабар берилмаган.

Ўтган ноябрь ойида Россиянинг аралашуви билан якунланган Тоғли Қорабоғнинг можаролари отидан, икки мамлакат бир-бирини сулҳ битимни бузишда бир неча бор айблаган.

Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида   2020 йил 9- ноябрда имзоланган тинчлик битимга биноан,Тоғли Қорабоғ минтақасини бошқариш Озарбойжон республикасига ўтказилди.