Рус расмийси; Толибон гуруҳи Афғонистон билан Тожикистон чегара назоратини қўлга олди
Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Толибон гуруҳи Афғонистон билан Тожикистон чегараларининг тўлиқ назоратини қўлга олди,-деб айтди.
Россия ташқил ишлар вазирининг ўринбосари Андрей Руденко пайшанба куни Спутник билан қилган ўз сўҳбатида, Афғонистон билан Тожикистон чегара назорати тўлиқ Толибон гуруҳи назоратига ўтганига ишора этиб, Ал-Қоида ва ИШИД террорчи гуруҳ каби айрим террористик гуруҳлар Тожикистон чегарасида жойлаштирилмоқда,-деб айтди.
Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари шунингдек, Афғонистондан АҚШнинг масъулиятсизлик билан орқага чекиниши ва ушбу мамлакатни тарк этишини танқид қилиб, шунинг учун Афғонистондаги шимолий вилоятлар тез суръатда бўҳроний минтақаларга айланмоқда,-деб эслатиб ўтди.
Андрей Руденко шунингдек Афғонистоннинг шимолий вилоятларида АҚШ ва НАТО қўшинларининг шошилинч равишда мамлакатдан чиқиб кетиши ортидан террористик ташкилотларнинг жойлашиши тўғрисида гоҳлантирди.
АҚШнинг босқинчи кучлари Афғонистондан чиқарилиши билан Толибон гуруҳи мамлпакатда ҳужумларини кучайтирди ва сўнгги ҳафталарда бир нечта минтақаларни ўз назоратига олдиким, Афғонистондаги маҳаллий расмийлар ва баъзи минтақавий ва халқаро мамлакатларнинг расмийлар бу ҳужумларни тугатишни сўрадилар.