июл 24, 2021 12:49 Asia/Tashkent
  • Озарбойжон респубилкаси ва Арманистон чегарасидаги тўқнашувларда озарбойжонлик аскар ҳалок бўлди
    Озарбойжон респубилкаси ва Арманистон чегарасидаги тўқнашувларда озарбойжонлик аскар ҳалок бўлди

Кеча Боку ва Ереван ҳарбийлари ўртасидаги қуролли тўқнашувлар жараёнида Озарбойжон республикасининг чегара кучларидан бири ҳалок бўлиб, Арманистоннинг 3 ҳарбийси жароҳатланди.

ИРНА хабарига кўра,  кеча Озарбойжон республикаси Мудофаа вазирлиги тарқатган баёнотида бу мамлакат армияси аскарларидан бирини  Қорабоғ минтақасидаги Калабжар чегара туманида йўналишида арман кучлари ўқидан ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Ўтган шанба куни Озарбойжон  республикаси  мудофаа вазири Зокир Ҳасанов  Арманистонни минтақадаги кескинликарни кучайтиришига айблаб уруш тугаган бўлса-да биз ҳардоим урушга тайёр бўлишимиз лозим деб таъкидлади.

  Арманистон Бош вазири Нкол Пашинян ҳам  Европа кенгаши раиси Чарл Мишель билан қўшма матбуот конференеция чоғида  Боку давлати  Арманистон билан чегарасида ва Тоғли Қорабоғ минтақасида янги ҳарибй тўқнашувларни бошлашни мақсад қилган деб иддао қилди. 

Ўтган ноябрь ойида Россиянинг аралашуви билан якунланган Тоғли Қорабоғнинг можаролари отидан, икки мамлакат бир-бирини сулҳ битимни бузишда бир неча бор айблаган.

Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида   2020 йил 9- ноябрда имзоланган тинчлик битимга биноан,Тоғли Қорабоғ минтақасини бошқариш Озарбойжон республикасига ўтказилди.

 

Ёрлиқ