Толибон: Афғонистон президентини ўз лавозимидан четлаштириш пайида эмасмиз
(last modified Sat, 24 Jul 2021 09:14:37 GMT )
июл 24, 2021 14:14 Asia/Tashkent
  • Толибон: Афғонистон президентини ўз лавозимидан четлаштириш пайида эмасмиз
    Толибон: Афғонистон президентини ўз лавозимидан четлаштириш пайида эмасмиз

Толибон гуруҳи Афғонистон президентини ўз лавозимидан четалашитириш ҳақидаги айбловларни рад этди.

Шафақно ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Толибоннинг Қатардаги сиёсий офиси наттоғи ўз сўзларида бу гуруҳ Афғонистон президенти Ашраф Ғанини ҳокимиятдан кетишини оташкесимнинг дастлабки шарти сифатида белгиллаб қўймаганини эълон қилди.

Кеча Толибон гуруҳининг Қатардаги  наттоғи Муҳаммад Наъим Вардак кеча Толибон гуруҳи Афғонистон инқирозини  музокаралар билан ҳал қилмоқчи эканлигини қўшимча қилди.

Олдинроқ Қатарда  Толибон ва Афғонистон давлати билан музокараларда Толибон гуруҳи музокарачилари делегациясининг етакчи аъзоси Суҳайл Шоҳин  "Ассошейтел пресс" га берган  интервьюсида,  Ашраф Ғани ўз лавзозимидан четлаштирилмагунича, янги давлат иш устига келмагунича Афғонистонда  тинчлик ўрнатилмайди деб айтганди.

Афғонистон ҳукумати бир неча бор Толибон гуруҳининг конституцияни тиклаш, янги ҳукумат ва исломий давлатни ташкил қилишга асосланган таклифига қарши чиққан.

 

Ёрлиқ