Латвия НАТО ва Россия ўртасида "бахтсиз ҳодиса" келиб чиқиш хавфи ҳақида огоҳлантирди
(last modified Mon, 09 Aug 2021 12:38:00 GMT )
август 09, 2021 17:38 Asia/Tashkent
  • Латвия НАТО ва Россия ўртасида

Латвия Ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, сентябр ойида бўлиб ўтадиган Россиянинг "Запад" машғулоти пайтида "тушунмовчилик" келиб чиқиши мумкин.

Кеча (якшанба) Financial Times нашрига берган интервюсида Латвия Ташқи ишлар вазири Эдгар Ринкевич Белорусия  иммиграция оқими  ва Россия билан биргаликдаги "Запад" машғулотлари орқали НАТО кучлари билан Болтиқбўйи давлатлари ва Полшада "бахтсиз ҳодиса" келиб чиқиш хавфини тезлаштираётганини даъво қилди.  

"Чегара инқирози, НАТО мамлакатлари чегараларида кенг кўламли ҳарбий машқлар  Литва, Эстония ва Полшага босимнинг ошиши ҳодисалар эҳтимолини оширади",-огоҳлантирди Ринкевич.

Хабарда айтилишича, Болтиқбўйи давлатлари ва Европа Иттифоқи Александр Лукашенко ҳукуматининг ҳаракатларини танқид қилиб, унинг Ироқ, Сурия ва Африкадаги қочқинларга яшил чироғи натижасида бу йил Литва чегарасини 4000 дан ортиқ қочқин ошиб ўтиб, уларнинг мамлакатга кириб келиши 50 бараварга ортганига ишонишади