Толибон: Муваққат ҳукуматни қабул қилмаймиз. Кобулни эгаллаш ниятида ҳам эмасмиз
Толибон вакилининг айтишича, гуруҳ муваққат ҳукумат тузиш режасини қабул қилмаган ва Афғонистон пойтахти Кобулни эгаллаш ниятида эмас.
Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг айтишича, АҚШнинг Афғонистонда муваққат ҳукумат тузиш ҳақидаги таклифи ҳали бу мамлакатда илгари сурилмаган, лекин Толибон бу режани умуман қабул қилмайди ва биз бу борада фундаментал қарор топишга ҳаракат қилмоқчимиз.
Бу гуруҳнинг Кобулга ҳужум режаси борми, деган саволга, Толибон вакили, бу қарор бошқа босиб олинган ҳудудларда назорат қайта тикланганидан кейин қабул қилинади, чунки аввал бошқа вилоятларни тозалаш бўйича операциялар режалаштирилган эди, кейин эса Кобул ҳақида қарор қабул қилинади, дея жавоб берган.
Толибон матбуот котиби шунингдек, АҚШ ҳаво ҳужумлари ҳақида тӯхталиб, деди: Бу ҳужумлар тинч аҳолини террор қилиш йӯли билан афғон халқини қӯрқув ва даҳшатга солиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Икки кун олдин Афғонистон Мудофаа вазирлиги АҚШнинг Б-52 бомбардимончи самолётининг Жаузжон вилояти пойтахтида уюштирган ҳужумида гуруҳнинг 200 аъзоси ўлдирилганини эълон қилган эди, аммо Толибон вакили буни рад этди.