Афғонистон президентининг: Террорчилар ҳеч қайси бир динга мустаҳкам эътиқодда эмас
Афғонистон президентининг таъкидлашича, террорчилар ҳеч қайси бир динга мустаҳкам эътиқодда эмас
Афғонистон президентининг таъкидлашича, террорчилар ҳеч қайси бир динга мустаҳкам эътиқодда эмас. Ова ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Афғонистон президенти Ашраф Ғаний бугун Қобулда Ҳусайний Ошуроси маросимида Имом Ҳусайн (а)ни яхши кўрадиганлар йиғинида Қобулдаги Сахий зиёратгоҳида Имом Ҳусайн (а) азадорларига қарата амалга оширилган террорчилик ҳужумини қоралаб шундай айтдики, кимда ким ўтган куни кечаси ушбу жиноятни амалга оширган бўлса у Ислом дини тамойилларига таянмайди. Қобулдаги Ошуройи Ҳусайни кечасида содир этилган террорчилик ҳужумларида 14 нафар инсон шаҳид бўлди ва яна 45 киши оғир тан жароҳати олди. Афғонистон президентига кўра, Ислом динига эътиқод қилувчилар ушбу мамлакатда тинчлик ва хотиржамликда ҳамда аҳл иноқлик билан яшашда дунё учун намуна кўрсатишади. Унинг қўшимча қилишича, ушбу жиддий шароитда душманлар мусулмонларни парчалаб юбориш мақсадида турли кўринишдаги ҳийлаларни ишлатишади. Шунинг учун одамлар дин уламоларининг кўрсатмалари ва йўл-йўриғидан фойдаланиб уларнинг фитналарини бартараф этишлари керак.