Жонсон: Афғонистондаги ўзгаришлар АҚШ қарорининг натижасидир
(last modified Sat, 14 Aug 2021 08:18:31 GMT )
август 14, 2021 13:18 Asia/Tashkent
  • Жонсон: Афғонистондаги ўзгаришлар АҚШ қарорининг натижасидир

Британия Бош вазири Афғонистондаги бугунги вазият Оқ уйнинг НАТО қўшинларини олиб чиқиш тўғрисидаги қарори натижаси эканлигини таъкидлади.

ИРНА агентлигининг хабар беришича, Британия Бош вазири Борис Жонсон жума куни Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг фавқулодда йиғилиши (Кобра номи билан) тугагандан сўнг Афғонистондаги сўнгги воқеалар ҳақида журналистларга бу мамлакатда вазият жуда ёмон эканлигини айтди. Жонсон ҳарбий ечимни рад қилиб, деди:  "Биз Британия ва бошқа ҳар қандай куч Афғонистонда ҳарбий ечимни амалга ошириш қобилиятига реал қарашимиз керак".

 Жонсон Афғонистондаги воқеаларни Вашингтоннинг НАТО қўшинларини мамлакатдан олиб чиқиш қарорининг муқаррар оқибати сифатида таърифлади.

У сӯнгги 20 йил давоми  НАТО кучларининг Афғонистондаги ҳарбий иштироки натижасида Лондон кўчаларида, бутун мамлакат бўйлаб ва Ғарбий блокда "Ал-Қоида" хавфи сезиларли даражада камайганлигини иддао қилди.

  • Байден: Афғонистонни тарк этиш қароримдан афсусланмайман