БМТ хавфсизлик кенгашида Сурияда оташкесм ўрнатиш масаласининг барҳам топиши
(last modified Wed, 12 Oct 2016 14:32:56 GMT )
октябр 12, 2016 19:32 Asia/Tashkent

БМТ хавфсизлик кенгашида Сурияда оташкесм ўрнатиш масаласининг барҳам топиши

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз "БМТ хавфсизлик кенгашида Сурияда оташкесм ўрнатиш масаласининг барҳам топиши" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Жаҳонда тинчлик ва хавфсизлик ўрнатиш учун энг асосий муассаса ҳисобланмиш Бирлашган миллатлар ташкилоти хавфсизлик кенгаши Сурияда айниқса Ҳалаб шаҳрида давом этаётган уруш бўйича бир тўхтамга келиш ҳақида қарор қабул қила олмади. БТМ хавфсизлик кенгашининг иккита доимий аъзолари томонидан Суриянинг Ҳалаб шаҳрида ўқ отишни тўхтатиш бўйича тақдим этган таклифлари рад этилди. Бошида, Россия томони Ҳалабда ошташкесмни ўрнатиш учун Франция томонидан тақдим этилган таклифга Вето қўйди. Венесуэла давлати ҳам ушбу қарорни қабул қилишда Россияга ҳамроҳ бўлди. Хитой ва Ангола эса бетараф бўлди. Ушбу лойиҳанинг Вето қўйилиши ортидан Россия Ҳалабда ўқ отишни тўхтатиш бўйича ўзининг резолюция лойиҳасини тақдим этди. Лекин ушбу лойиҳа БМТ Хавфсизлик кенгашининг 9 та аъзолари томонидан қаршилик кўрсатилди. Жумладан Англия, Франция ва Америка Россия таклифини инкор этишди. Хитой, Венесуэла ва Миср эса Россия томонидан тақдим этилган резолюция лойиҳасига розилик овозини беришди. Ангола ва Уругвай бетараф позицияга ўтишди. Шундай қилиб минтақада вайронагарчиликка учраган Ҳалабда тинчликни ўрнатиш бўйича имконият қўлдан бой берилди.

    Сурия армияси беш йилдан бери давом этиб келаётган уруш ҳолатидан келиб чиқиб стратегик аҳамиятга эга бўлган Ҳалабни Россия ҳаво кучлари ҳимояси билан ИШИД террорчилари ва бошқа экстремистик гуруҳларнинг ишғолидан озод қилиш учун ҳаракатларини янада кучайтиришни бошлагандан сўнг, ғарб мамлакатлари ушбу шаҳарда ўқ отишни тўхтатиш бўйича ўз таклифларини илгари суришди. Ушбу ҳаракатлар Суриядаги Ғарб давлатларининг мақсадларига ошкора қарама-қарши бўлиб,  Сурияда уруш жиноятлари амалга оширилмоқда ва ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакиллари қирғин қилинмоқда деб аталди. Ғарб мамлакатлари Ҳалабда беш йилдан буён давом этиб келаётган террорчиларнинг даҳшатли уруш жиноятларига нисбатан сукут сақлаб келишаётган эди. Лекин эндиликда эса, бир мамлакат расмий армиясининг террорчиларга ва исёнчиларга қарши ҳужумларини ноқонуний ва халқаро тинчлик ва хавфсизлик қоидаларига зид деб талқин қилишмоқда ҳамда Сурия армиясининг амалиётларини тўхтатишни талаб қилишияпти. Франция томонидан тақдим этилган резолюция лойиҳаси ҳам ушбу мақсадларни кўзлаб, Ҳалаб шаҳри террорчилар ва исёнчилар назорати остида қолиши таъкидланган. Ҳолбуки, агар Ҳалаб шаҳри марказий давлат ихтиёрига яна бир бор ўтиб кетса мамлакатнинг бошқа минтақаларини ҳам озод этилиши янада осонлашади.     

       Шунинг учун ғарб давлатлари Суриядаги исёнчиларнинг нобуд бўлишини олдини олиш учун ва Сурия армиясининг яна бир бор мустаҳкам бўлишига қаршилик кўрсатиш учун ўзларининг бор куч имкониятларини ишга солмоқда. Ушбу мақсадларга етиш учун  жумладан АҚШ Сурия армиясига ҳаво зарбаларини берди. Ушбу ҳужум ортидан 70 нафардан кўпроқ ҳарбийлар ҳаётдан кўз юди. Американинг ушбу ҳатти-ҳаракати ИШИД террорчилик гуруҳининг позициясини янада мустаҳкамлаш ва унинг хомийларини ҳимоя қилиш учун ошкора ҳаракат бўлиб, бу ҳам бўлса ғарб давлатларининг ИШИД террорчилик гуруҳининг Суриядаги муваффақиятларини қўлдан бой бермасдан сақлаб қолишни Сурия давлати армиясидан кўра муҳимроқ эканлигини яна бир бор намоён этди. Ғарбликларнинг ушбу ҳаракатлари қаршисида, Сурия давлати ҳам ўзининг иттифоқчилари кўмагида жумладан ушбу мамлакат халқининг мадади остида ҳамда минтақа ва халқаро майдонда таъсирга ва аҳамиятга эга бўлганлар ёрдамида террорчиларни йўқ қилишни кўзламоқда.

     Шулар қаторида, БМТ хавфсизлик кенгашида Вето қўйиш ҳуқуқига эга бўлган Россия ўзининг ҳарбий имкониятларига ва қудратига таяниб, Сурия давлатини қатъий ҳимоя қилияпти. Охирги бир йил ичида Сурия давлати Россия ҳаво авиацияси ва Ливан ҳизбуллоҳ ҳаракатининг қуруқликдаги ёрдами билан ҳамда Эрон ислом жумҳуриятининг консультатив кўмаклари билан мудофаа қилиш позициясидан чиқиб террорчилар ва исёнчиларга қарата ҳужумга ўтди ва Суриянинг муҳим ҳудудларини озод этди. Ушбу ютуқларни сақлаб қолиш мақсадида Россия давлати ўзининг саъй-ҳаракатларини янада жиддийлаштирди ва Сурияни тақсимлаш ва уни расмий тарзда тан олишни кўзда тутган Франция томонидан таклиф этилган резолюция лойиҳасининг тасдиқланишига монеълик қилди. Албатта Бирлашган миллатлар ташкилоти хавфсизлик кенгашида юзага келган тупик ҳолат, Ҳалаб шаҳрида ёки Суриянинг бошқа минтақаларида ўқ отишни тўхтатишга эришишни ва ҳал этилишини янада қийинлаштиради. Лекин шундай бўлса ҳам, айни пайтда Сурия армиясининг террорчиларга қарши курашда олға сари боришига рухсат берилади.  

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.