Ашраф Ғанининг укаси Толибон сафига қўшилди
Афғонистон собиқ президентининг укаси Толибоннинг юқори мартабали аъзолари билан учрашганида бу гуруҳга қўшилди.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистон собиқ президенти Ашраф Ғанининг укаси Ҳашмат Ғани Толибон етакчи аъзоси Халилраҳмон Ҳаққоний билан учрашганида Толибон гуруҳининг аъзосига айланди.
Ҳашмат Ғани бу учрашувда Толибон гуруҳини қўллаб -қувватлашганини маъум қилди.
Ҳаққоний бундан олдин ҳам Афғонистоннинг айрим сиёсий шахсиятлари жумладан собиқ президенти Ҳомид Карзай, Олий ярашув кенгаши раиси Абдулла Абдулла ва Афғонистон ислом партияси раҳбари Гулбиддин Ҳикматёр билан учрашганди.
Толибонга яқин айрим мухбирлар Ҳаққонийни Толибон гуруҳининг Кобул ҳокими сифатида хабар қилишмоқда.